Тасвирдаги ҳикматлар-5424

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ сукут қилувчи ва оз кулиб юрувчи киши эдилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни тарк қилмас эдилар. Агар бемор бўлсалар ўтириб ўқирдилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар олдидан ўтсалар уларга салом берардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болалар ва аёлларга энг раҳмдил киши эдилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқоллари зич ва ҳайбатли киши эдилар.

– Душанба ва пайшанба кунги нафл рўзаларни қолдирмасликка ҳаракат қилардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаш олдидан мисвоклари бошлари томонда турар, уйғонганларида ҳам мисвок тутишдан бошлардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хулқларнинг энг ғазаблиси, ёлғон гапириш эди.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар ва уни ҳам мукофотлардилар.

– Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча нарсада йўлбошчи эдилар.