Тарбиядаги энг катта хатолардан бири, фарзанд ота‑онасига ва атрофидаги барча яқинларига йўлбошчи бўлиб, ўзига маъқул ҳамда фикрига мувофиқ нарса билан тасарруф қилишидир. Бу худди ёш бола бошқариб кетаётган кемага ўхшайди. Натижа шак‑шубҳасиз барчанинг ғарқ бўлиб, ҳолокатга юз тутиши билан ниҳоя топади.