Тасвирдаги ҳикматлар-5381

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Қатода розияллоҳу анҳу:

"Бирор киши Қуръон билан ҳамсуҳбат бўлса зиёдалик ёки камчилик билан туради", деб сўнгра қуйидаги оятни тиловат қилдилар:

"Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас", (Исро сураси, 82‑оят).