Қис ибн Соъида ва Аксам ибн Сойфий учрашиб қолишди. Бири иккинчисига: "Одам боласидаги айблардан қанчасини топдинг?" деган эди, шериги: "Санаб охирига етиб бўлмайди. Санашга улгурганим саккиз мингтага етди. Аммо бир хислатни топдим, агар ўша хислатни ишлатса, барча айблар ёпилади", деди. Ўша хислат нима экан? деган эди, шериги: "Тилни тийиш экан", деб жавоб берди.