Тасвирдаги ҳикматлар-5273

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Усмонли империянинг султонларидан Мурод учинчи 974‑ҳижрий санада қимматбаҳо тошлар билан қопланган учта олтиндан ясалган қандилни Арабистонга жўнатди. Ундан иккитаси Каъбанинг шифтига, учинчиси Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳужраларига илиб қўйилди. Мурод учинчи Усмонлилар ичида икки ҳарами шарифга биринчи бўлиб олтин нарса илган киши эди.