Тасвирдаги ҳикматлар-5255

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бир киши қози Абу Юсуфнинг ёнида гапирмасдан сукут қилиб узоқ ўтирди. Абу Юсуф у кишига: "Гапирмайсизми?" дегандилар, у: "Хўп бўлади, рўзадор оғзини қачон очади?" деди. Абу Юсуф: "Қуёш ботганида!" дедилар. У: "Агар туннинг ярмигача қуёш ботмасачи?" деган эди, Абу Юсуф: "Жим туриб тўғри қилган экансан, сени гапиришга ундаб мен хато қилибман", дедилар.