Тасвирдаги ҳикматлар-5228

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ҳикоя қилинишича, бир хизматкор қиз Али ибн Ҳусайнга сув қуяётган эди, қизчанинг қўлидан идиш ағдарилиб, у кишининг юзларига жароҳат етказди. Шунда у киши бошларини кўтариб, у қизга (ғазабнок ҳолда) қараган эдилар, қизча: "Аллоҳ таоло ғазабларини ичларига ютадиганлар", деб мақтаган деди. У киши: "Ғазабимни ичимга ютдим", дедилар. Аллоҳ таоло: "(хато-камчиликларини) афв этадиган кишилар", деб мақтаган деди. У киши: "Сени афв қилиб кечирдим", деди. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади", (Оли имрон сураси, 134 оят) деб мақтаган деди. У киши: "Кетавер, Аллоҳ учун сени озод қилдим", дедилар.
Солиҳ салафлар ғазаб келганидаги ҳолатлари мана шундай бўлган.