Тасвирдаги ҳикматлар-5189

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шогирдлари Мужоҳид:
"Дунёингни дининг учун қалқон қил, аммо динингни дунёинг учун қалқон қила кўрма", деб айтди.
Яъни, дунёингни динингни қўриқлаш учун ушлагин. Дунёинг динингга таъсир қилмасин, балки, дининг дунёингга таъсир қилсин.