Тасвирдаги ҳикматлар-5174

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Иқтисодий ҳолатингиз ҳар қанча яхши бўлмасин, фарзандингиз талаб қилган нарса ҳар қанча оддий ва камхарж бўлмасин, сизлар улар талаб қилган барча нарсаларни сотиб олиб беришга шошманг. Уларга: "Биз ҳам кўп нарсаларни кўрамиз, аммо уларнинг баъзисини сотиб оламиз холос. Иштаҳамиз тусаган барча нарсани сотиб олиш фойдасиз. Зеро ҳаёт ҳар хил бўлиб давом этади. Бирор киши барча нарсани ҳамма вақт сотиб олиш имкони йўқ", деб таълим беринг.