Тасвирдаги ҳикматлар-5143

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Иброҳим ибн Адҳамдан: "Тақво нима билан мукаммал бўлади?" деб сўралганида, у киши: "Қалбингда барча одам бир хил бўлиши, бошқаларни айбидан кўра ўзингни гуноҳинг билан машғул бўлишинг, буюк лафзни, синиқ қалбдан улуғ Робб учун чиқаришинг, (Яъни тилингдан Аллоҳни улуғловчи сўзларни зикр қилиб чиқариш) гуноҳинг ҳақида фикр юритиб, Роббингга тавба қилиб, қалбингда тақвони мустаҳкамлашинг ва Аллоҳдан бошқалардан таъма ва умидни узишинг билан мукаммал бўлади", деб айтдилар.