Тасвирдаги ҳикматлар-5115

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга ҳижрат қилишларига сабаб у ерда ҳам даъватга қулоқ солувчилар топилиб қолар деган умид эди. Лекин Тоиф халқи у зотни тош отиш билан ҳайдаб чиқаришди. Ушбу қаршиликка Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қандай пешвоз чиққанларини биласизми? У зот улар учун ҳидоят сўраб дуо қилдилар, бирор кун ҳам тилларини қимирлатиб, дуоибад қилмадилар, улардан қасос олишни ҳам ичларига тугмадилар.