Тасвирдаги ҳикматлар-5113

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ғулув (динда қаттиқ кетиш) Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқишга сабаб бўлади. Чунки ғулувга кетувчи агар далил ва ҳужжат келтиришдан ожиз қолса, ҳавои нафсидаги нарсани рўёбга чиқариш учун Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийди. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Эй аҳли Китоб, (Ийсони Худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошманг! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтинг!" (Нисо сураси, 171 оят), деган.