Тасвирдаги ҳикматлар-5078

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Шахсиятинг бошқалар наздида ҳам маъқул бўлсин десанг қуйидаги нарсаларга амал қилгин:
– Бошқаларнинг заиф томонини қидираверма.
– Ўзингдан кучсиз бўлганларга тажовуз қилма.
– Бирор киши устидан ҳукмрон бўлиб олишга ҳаракат қилма.
– Доим бошқаларни танқид қилувчи бўлиб қолма.
– Маҳаллийчиликдан йироқ бўл.
– Танқид ва тортишувларда ҳам ширин сўзли бўл.
– Ўзаро баҳсларда жанжал ва тортишувга йўл қўйма.
– Ишлар устидан қўполлик билан ҳукм чиқарма!