Тасвирдаги ҳикматлар-5058

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Фаришталар ўзи учун истиғфор айтмайди балки тасбеҳ айтади. Чунки улар гуноҳ қилишмайди.
"Фаришталар эса Парвардигорга ҳамду сано айтиш билан (У зотни айбу нуқсондан ва «шериклар»дан) поклар ва Ердаги кишилар учун (Аллоҳдан) мағфират сўрарлар" (Шўро сураси, 5 оят).
Кимнинг гуноҳи кўпайиб кетса, истиғфори тасбеҳига ғолиб келиши даркор.
Изоҳ: Тасбеҳ, "субҳоналлоҳ" деб айтиш.
Истиғфор, "астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб айтиш.