Тасвирдаги ҳикматлар-5029

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ғарблик олимларга мансуб бўлган кўпгина ихтиролар аслида мусулмон уламоларининг ихтироси эканини биласизми?
1. Ғаввослик ихтироси мусулмон денгизчиларига тегишлидир. Уни Ирландиялик Джон Филип Голландга мансуб деб айтишади.
2. Тиббий кўзойнак олим Ибн Ҳайсамнинг ихтиросидир. Уни Бэкон Роджерга мансуб деб айтишади.
3. Матбаа ускунаси ихтироси олим Заҳровийга тегишлидир. Уни Олмониялик Иоганн Гутенбергга мансуб деб айтишади.
4. Америка қитъасини мусулмон денгизчилар кашф қилишган. Уни Христофор Колумбга мансуб деб айтишади.
5. Камера (қуммара) олим Ибн Ҳайсам ихтиросидир. Уни Джордж Истменга мансуб деб айтишади.
6. Автомат роботлар олим Жазарий томонидан ихтиро қилинган. Уни Чапек Карелга мансуб деб айтишади.
7. Компасни ихтиро қилган олим Ибн Можиддир. Уни Флавио Дьюлага мансуб деб айтишади.
8. Бактерияларни олим Оқшамсиддин кашф қилган. Уни Фарангистонлик Луи Пастерга мансуб деб айтишади.
9. Қон айланишини олим Ибн Нафис кашф қилган. Уни Англиялик Уильям Гарвейга мансуб деб айтишади.