Тасвирдаги ҳикматлар-5019

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бир гал талабалардан бири: "Мен Аллоҳдан қўрқмайман!" деб айтиб қолди. Мен ҳам унга ишонарли жавоб бериш истагида: "Қўрқмасликка ҳаққинг бор!" деб айтдим. У: "Нима учун?" деган эди, мен: "Чунки деҳқон ҳосилни йиғишга борганида икки ёшдаги кичик боласини ҳам ўзи билан бирга олади. Ўша болакайни олдидан баҳайбат илон ўтса ҳам болакай қўрқмайди. Чунки унда идрок ҳисси йўқ. Демак идроки йўқ кимса қўрқмайди. Аммо идроки бор кимса энг кўп қўрқувчидир. Масалан бактерия, юқумли ва ҳалокатга олиб борувчи касалликлардан хабардор дўхтир бирор нарсани тозалаш (дезинфекция қилиш)дан олдин тановул қилмайди. Аммо жоҳил кимса эса еб, ундан таъсирланмайди ҳам.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.