Тасвирдаги ҳикматлар-5015

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тайёрагоҳда намоз ўқиётган кишиларни кўрган ғойри мусулмонларнинг фарзандлари намоз ўқиётганларга тақлид қилишмоқда. Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир туғилган бола фитратда туғилади. Ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёхуд мажусий қилади», деб бежиз айтмаганлар».
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Фитрат – инсоннинг асл, соф табиати. Луғатда «илк яратиш» деган маънони билдиради. Истилоҳда Аллоҳ таоло томонидан яратилган инсонларнинг Исломни қабул қилишга мойил бўлган табиий хилқати «фитрат» дейилади.