Тасвирдаги ҳикматлар-5009

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ахнаф ибн Қайс айтдилар:
Мен билан бирор киши тортишиб қолса, ундан уч нарсанинг бирини олдим.
– Агар мендан юқори бўлса, унинг қадрини билдим.
– Агар мендан паст даражада бўлса, унга жавоб қайтаришдан тийилиб, нафсимга икром кўрсатдим.
– Агар ўзим каби киши бўлса, ундан фазилатли бўлиб олдим.