Тасвирдаги ҳикматлар-4992

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бир кишиникига тўсатдан меҳмон келиб қолди. Меҳмонга тортиқ қилиш учун у кишида ҳеч вақо йўқ эди. У бир литр сутни олиб келиб, унга беш литр сувни қўшиб, туз ва музни солиб айрон ичимлиги тайёрлади. Бир литр сут беш литр сувни қабул қилди ва тотли ичимликка айланди. Агар сутга бир томчи бензин тушиб кетганида уни ичиб бўлмас эди. Шунингдек озгина такаббурлик ҳам амални бузиб юборади. Мутакаббир Аллоҳдан тўсилган ва халойиқ томонидан нафратга учраган кимсадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: " Чунки уларга: "Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Ёлғиз Аллоҳгина бордир", дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар", деб айтган. (Вас-Соффот» сураси, 35‑оят).