Тасвирдаги ҳикматлар-4958

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тоат ибодатинг ҳар қанча кўп бўлмасин ғурурланмаслигинг ва гуноҳинг ҳар қанча оз бўлмасин паст санамаслигинг Аллоҳни улуғлашингдан далолатдир. Иброҳим алайҳиссалом тўғри йўлдагиларни пешвоси бўлишларига қарамасдан Роббиларидан хатоларини яшириб, шарманда қилмаслигини сўрадилар.
"Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин" (Шуъаро сураси, 87 оят).