Тасвирдаги ҳикматлар-4943

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ қиёмат кунида, Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда уларни Ўз соясига олади: одил раҳбар; Аллоҳнинг ибодатида улғайган йигит; хилватда Аллоҳни зикр қилиб, кўзидан ёш тўккан киши; қалби масжидга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки киши; баобрў ва гўзал аёл ўзига чорлаганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли қилганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши».
Имом Бухорий ривояти.