Тасвирдаги ҳикматлар-4938

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

 

Бир хотин 20 динор пулини йўқотиб қўйди. Кейин қуйидаги ёзилган варақни кўчага илиб қўйди.
"Мен 20 динор пулни йўқотиб қўйдим. Ким уни топиб олса, фалон манзилдаги фалон хонадонга қайтарсин. Чунки оз маошга яшаганим сабабли ўзим у пулга муҳтожман. Ҳозирда менинг егулик ноним ҳам йўқ".
Бир киши ўша маблағни топиб олдим, деб қарор қилгач ҳамёнидан 20 динор пулни чиқариб, ўша хотин яшайдиган манзилга борди. Мазкур миқдордаги пулни қўлига олган хотин йиғлаб юборди. Ва: "Эй ўғлим! Пулни топиб олдим деб олиб келган кишиларни ўн иккинчиси сенсан. Охирги олиб келган одам бир табассум қилдида, лифт томон қараб юрган эди, ҳалиги хотин чақириб: "Эй болам! Сен ўша эълонни йиртиб ташла, мен ёзишни ҳам билмайман, мен уни ёзмаганман ҳам", деб йиғидан тўхтади. Яна у хотин: "Сизларни менга нисбатан кўрсатган ғамхўрлигингиз ҳаётга нисбатан умид учқунларини уйғотиб, дунё гўзалликларини ҳис қилмоқдаман", деди.
Демак, ўзингиз неъматга ғарқ бўлган ҳолда муҳтож кишини тарк қилманг.
Садақа улашинг, кафанни чўнтаги йўқ.