Тасвирдаги ҳикматлар-4922

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Одамларнинг наздидаги ўрнингга эътибор берма! Балки сен одамлар робби наздидаги мақомингга эътиборни қарат.
«Уларни эслаб юрган бир йигитни эшитган эдик, уни Иброҳим, деб айтилар эди». (Анбиё сураси, 60 оят), деб одамлар у зотни исмларини менсимай айтишган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло: «Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди» (Наҳл сураси, 120 оят), деб у зотни уммат деб номлади.