Тасвирдаги ҳикматлар-4904

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Қандай қилиб хонадонингиздан шайтонни қувасиз?!
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитдим:
«Киши уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқгаям, овқатгаям етишдингиз», дейди».
Имом Муслим ривоятлари.