Тасвирдаги ҳикматлар-4898

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, унда уч хислатни, яъни динда фақиҳ, дунёда зоҳид ва ўз айбларини кўрувчи қилиб қўяди.
Зоҳид сўзи «зуҳд» сўзидан олинган бўлиб, луғатда «юз ўгирувчи, тарк этувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ розилиги йўлида риёзатга берилган, нафс васвасаларидан, дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгирган киши «зоҳид» дейилади. Зоҳидлар Аллоҳнинг зикрига халал берувчи ҳамма нарсани тарк этиб, дунёга ҳавас қўйишмайди.