Тасвирдаги ҳикматлар-4839

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳга:
"Банда ризо мақомига қандай эришади?" деб айтилганида, у киши: "Роббиси билан бўладиган муомалада қуйидаги тўрт нарсани рўёбга чиқарса эришади", дедилар.
Агар менга берсанг уни қабул қилдим.
Агар ман этсанг рози бўлдим.
Агар тек қўйсанг ибодат қилдим.
Агар мени чақирсанг ижобат қилдим.