Тасвирдаги ҳикматлар-4833

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Имом Шавконий айтадилар:
Баъзи кимсалар аҳли аёлларига йўлиқишганда ахлоқ жиҳатидан одамларнинг энг ёмони, нафс жиҳатидан журъатлиси ва хайрияти оз кишига айланиб қолишларини кўрасан. Агар улар ёт ва бегона кимсаларга йўлиқишса, феъл атворлари мулойим, хулқлари кенг, нафслари хушнуд ва хайрли ишлари кўпайиб қолади. Шак шубҳа йўқки, ким мана шу хислат эгаси бўлса, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум ва тўғри йўлдан оғган бўлади. Бу каби разолатдан Аллоҳдан омонликни сўраймиз!