Тасвирдаги ҳикматлар-4829

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ваҳб ибн Мунаббаҳ хутбаларида қуйидаги сўзларни айтдилар:
Мендан уч нарсани ёдлаб олинглар:
Ҳавои нафсга тобеъ бўлишдан, ёмон дўстдан ва ўз фикрига лол бўлишдан, яъни ужбдан сақланинглар.
Изоҳ: Ужб – ўзи билан, амаллари билан фахрланиш, амалларини кўп деб билиш ва ўша амалларига суянишдир. Амалларни неъматларни берувчи Зотга эмас, ўзига нисбат беришдир. Ужбнинг энг катта зарари – солиҳ амалларни ҳабата қилиб юборади, яхшиликларни йўқ қилиб, мазамматни пайдо қилади.