Тасвирдаги ҳикматлар-6270

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар Аллоҳ сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди.

Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, ҳаромни сендан буриб қўяди.

"Ундан ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик)" (Юсуф сураси, 24‑оят).

Агар ҳаром нарса хонадонингга кираётганини кўрсанг ёки ҳаром нарсани қўлинг, кўзинг ва тилинг билан ўзинг қидирсанг, демак ҳаётингни бир тафтиш қилишга тўғри келади.

Солиҳ салафлардан бири: "Одамлар Аллоҳнинг азобини енгил санаб гуноҳ қиладилар. Агар уларни Аллоҳ яхши кўрганида эди, албатта гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлар эди", деб айтган.

Аллоҳим! Бизларни ҳаромга йўлиқишдан ва ҳаромни бизга дуч келишидан сақла!