Тасвирдаги ҳикматлар-6002

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Масжидга кетаётганда ўқиладиган дуо!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

У зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида тунаб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳажжудларида гувоҳ бўлган ҳадисни зикр қилдилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро» (Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт).

Имом Муслим ривоятлари.

Масжидга киришдаги дуо:

Бисмиллаҳи вассолату вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ. Аллоҳуммафтаҳлий абваба роҳматика.

Ибн Можа ривояти.

Маъноси: Аллоҳни номи билан, Расулуллоҳга салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳим, мен учун раҳматинг эшигини оч!