Тасвирдаги ҳикматлар-5962

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Африка қитъасида жойлашган Гана давлатидаги бир камбағал киши ўт ва майсага бурканган ўрмонда яшар эди. Унинг ёнига Дрон самалёти келиб қўнди. Туркия газеталарига қарашли бир мухбир унга пешвоз чиққанида, у киши самолётни унга топшириб, соддадиллик билан: "Мени Маккага ҳажга олиб бориш учун сизларда бундан каттароқ ҳажмдаги самолёт борми?" деб уни топширди. Ўша мухбир твиттердаги мақоласида у кишининг сурати билан бўлиб ўтган воқеани жойлади. Ушбу воқеа Туркия ҳукуматига етиб келганида, ҳукумат бу кишининг ҳажга бориб‑келишдаги ҳаражатларини ўз бўйнига олди. Алҳамдулиллаҳ, бир неча кун аввал у киши Жиддадан Маккага қараб йўл олди.

Агар Аллоҳ бир кишига яхшиликни истаса, сабабларни муҳайё қилиб қўяди.