Тасвирдаги ҳикматлар-5805

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Она қорни (эмбрион)да боланинг ривожланиш босқичи!

1. "(Қасамки), Биз инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик.

2. Сўнгра уни (яъни, барча инсонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни, бачадондаги) нутфа-маний қилдик.

3. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб,

4. Лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб,

5. Бир тишлам гўштдан суякларни яратиб,

6. Бу суякларга гўштни "кийдирдик",

7. Сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув — нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик.

Бас, энг Гўзал Яратгувчи (яъни, йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотли — Буюкдир".

(Мўъминун сураси, 12‑оят.)

Изоҳ: «Лойнинг мағзи»дан мурод — лой-ер жинсидаги барча моддалардир. Дарвоқеъ, замонавий тиббиёт ҳам инсон вужудида ер жинсининг барча моддалари мавжуд эканини исботлайди.

Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами билан аниқ-равшан қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк Яратгувчи — Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур жараённи бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.