Тасвирдаги ҳикматлар-5792

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Жаҳл ва ғазабнинг давоси!

Икки киши Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида сўкишиб, бири иккинчисига ғазаб қилганидан юзлари қизариб кетди. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарадиларда: "Мен бир калимани биламан. Агар уни айтса, ундан мана бу ғазаб бартараф бўлади. Ўша калима Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм, яъни Раҳматдан қувилган шайтондан Аллоҳ номи билан паноҳ тилайман, сўзидир", деб айтдилар.