Тасвирдаги ҳикматлар-5790

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Фарзандинг ҳам сен каби инсондир. Унда ҳам ҳис‑туйғу ва шуур бор. Уни ҳам ўзига яраша ғурури бор деганимда муболаға қилмаган бўламан. Шундай экан, уни бошқалар олдида қийин аҳволга солиб, қалбига жароҳат етказишингдан огоҳлантираман. Фарзандингни ёшлигида ҳурмат қилсанг, сен ўзинг ҳам кексайганингда у сени ҳурмат қилиб, қадрлайди.