Тасвирдаги ҳикматлар-5777

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Иброҳим ибн Адҳам айтдилар:

Уч юздан ортиқ валий зотларга хизмат қилдим, уларнинг ҳар‑бири менга тўрт нарсани насиҳат қилди:

1. Ким кўп таом еса, Аллоҳга ибодат қилишда лаззат тотмайди.

2. Ким уйқуни кўпайтирса, умрида барака топмайди.

3. Ким одамларга кўп аралашса, Аллоҳ ҳузурида унинг фойдаси учун ҳужжат қоим қилинмайди.

4. Ким одамларнинг обрўсини кўп тўкса, дунёдан тавҳид ҳолати билан чиқмайди.