Тасвирдаги ҳикматлар-5773

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Она доим ишлатадиган ёлғонлар:

– Болам сен ейвер, менинг қорним тўқ.

– Мана бу гўштни сен егин, мен гўштни унча ёқтирмайман.

– Мана бу пулни олавер, менда унга эҳтиёж йўқ.

– Мана бу устга ёпадиганни олавер, мен совуқни ҳис қилмаяпман.

– Йиғлама, мен касал эмасман.

Бошқа бирор севган кишингиз онангиз каби иш қила оладими?!

Эй Робб! Онамни ва омийн деб ёзганларни жаннат аҳли саййидалари қаторида қил!