Бир мусулмоннинг айбини ёпиш осон иш эмас. Чунки, инсон табиатида бефойда нарсаларга қизиқиш бор. Шунинг учун биродарининг айбини яширган кишининг мукофотини улкан қилиб белгиланди. Ўша мукофот Қиёмат кунида Аллоҳ таоло барча одамларнинг олдида унинг ҳам айбларини яширишидир.