Агар сизнинг ёш фарзандларингиз бўлсаю, хонадонингиз тартибли, безатилган ва тоза ҳолда қолса ва ҳамма нарса ўз жойида турса, демак сиз ёмон ота ёки ёмон она экансиз. Чунки ёш болалар мавжуд бўлган уйда нарсалар тартибли туришининг ортида қаттиққўллик, қўполлик ва маҳрум қилишлик бордир. Ёш болалик уйда бардавом тартиб бўлишининг ортида ёшлик ўғирланиб, унинг хаёлот олами зиндонбанд қилиниб, гўдаклик руҳиятини барбод қилиш бордир.