Тасвирдаги ҳикматлар-5574

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Кўпгина оммавий ахборот воситалари ахлоқ нормаларидан чекинган даврда яшамоқдамиз. Улар бўлмағур ва бузғунчи оммавий маданиятни тарқатишмоқда. Биз фарзандларимизни ушбу ойнаи жаҳон қаршисида назоратсиз қолдирмаслигимиз даркор. Чунки, бугунги кунда кўрган нарсалари келажакда мева бўлиб ҳосилга киради.