Тасвирдаги ҳикматлар-5570

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Табиблар ожиз қоладиган касаллигингиз ва ҳакимларнинг ҳикмати наф бермаслигининг сабаби, хулқларингиз заиф ва ҳимматларингиз суст эканидандир. Бас, ахлоқларингизни Қуръон билан даволанглар, шу сабаб ислоҳ бўлиб, тўғриланади. Қасди энг заиф бўлган киши ҳам Қуръон билан кучайиб, шиддатлашади.

Аллоҳим! Қуръонни қалбларимиз баҳори қилгин!