38. Музофун илайҳ

Category: 44 қоида Written by Administrator


الْمُضَافُ إِلَيْهِ
Музоф илайҳ (мослашмаган аниқловчи)


Олдин келган исм кейин келган исмга нисбат қилинса, яъни тегишлигини билдирса, м: خَادِمُ الأمِيرِ амирнинг хизматчиси, سُورُ الْمَدِينةِ шаҳарнинг девори дейилганида иккинчи сўз музоф илайҳ (аниқловчи) ундан олдинги сўз эса музоф (аниқланмиш) дейилади.
Агар биз бир кишининг: حَضَرَ اليَومَ خَادِمٌ «Бугун ходим келди» деганини эшитсак: Қайси ходим, Амирнинг ходимими? Қозининг ходимими ёки бошқа бир одамнинг ходимими? деб сўраймиз. Ким исталаётганини била олмаймиз. Чунки ходим сўзи ҳеч кимга нисбат қилинмади. حَضَرَ اليَومَ خَادِمُ الأمِيرِ «Бугун Амирнинг ходими келди» дейилса шунда биз бу гапда қайси ходим исталганини билиб оламиз. Чунки ходим сўзи Амирга нисбат этилиб тайин қилинди. Шунга кўра ходим сўзи «музоф» амир сўзи эса «музоф илайҳ» дейилади.
خادم الأمير: سور المدينة، وباب البيت، وعنان الفرس
«Амирнинг ходими» мисолига: шаҳарнинг девори, уйнинг эшиги, отнинг жилови каби икки исмдан иборат бўлган, ҳамда биринчиси иккинчисига тегишли эканини билдирган ҳар бир сўз «музоф» илайҳ», дейилади. Музоф илайҳ жар ҳолатида бўлади.
Музоф исм муфрад ҳамда танвинли бўлса, изофа қилинганда танвини тушади. كراسُ محمودٍ дегандаги كراسُ шакли каби. Бу изофа қилинмасдан олдин كراسٌ эди.
Агар изофа қилинадиган исм тасния ёки жам музаккари солим бўлса, нунлари туширилади.
Масалан: أكْرِمْ وَالِدَيكَ ومُعَلّمِيكَ каби. Бунда والديكَ билан معلميكَ изофа қилинмасдан олдин والِدينِ ва مُعَلّمينَ эди.
Танбеҳ: Музофун илайҳ мажрур бўлади, дедик. Музоф эса ўрнига қараб, марфуъ, мансуб, мажрур бўлиши мумкин.
каби. هذا قلمُ محمودٍ، أخذتَ قلمَ محمودٍ، كتبتُ بقلمِ محمودٍ