Илми сарф таърифи

Category: Наҳв ва сарф Written by Administrator


بسم الله الرحمن الرحيم

Илми сарф таърифи

Илми сарф қандай илм?
Сарф илми турли маъноларни англатадиган калималарнинг турларини ўргатадиган илмдир. Чунки, араб калималари хилма-хил маъноларни англатиш учун турли-турли бўлиб, турланиб келади.
Бу фанни биринчи ижод қилган Муъоз ибн Муслимин ал-Ҳарродир. Бу илмнинг мавзуси араб тилининг калималаридир. Бу фанда калималарнинг зотига (ўзига) тушадиган эълол (ҳарфи иллатни бир-бирига алмаштириш), тазъийф (иккилантириш) ва имола (алифни “йо”га мойил қилиб ўқиш) ва нисбат (қаратиш, тегишли қилиш) ва бошқа ҳолатлардан баҳс қилинади. Бу илмни ўқишдан асосий мақсад мубтадийларнинг, яъни ўқишни янги бошлаганларнинг зеҳнига лафзда бўладиган ҳолатларни билдиришдир. Шунинг учун бу илмни ўқиш мубтадийларга, лозим ва зарурдир.