Ғайри мунсариф ҳақида (1-қисм)

Бўлим: Мақолалар Муъаллиф: Administrator

Ғайри мунсариф ҳақида (1-қисм)

Ғайри мунсариф термини, унинг вариантлари, қўлланиши

Биз ўрганаётган “ Ғойру мунсариф ” терминини изоҳлашдан аввал сарф ва танвин сўзларини луғавий маъноларини кўриб ўтсак. Чунки мунсариф термини алсида صرف - сарф ўзагидан олинган ҳамда у бевосита танвин термини билан боғлиқдир.

Сарф араб изоҳли луғатларда “овоз чиқариш; мусаффо сут ва соф кумуш; бир нарсани ўгириш, йўлидан бошқа йўлга буриб юбориш каби маъноларни англатади. Шу маънолардан наҳв – грамматика фанидаги сарф термини олинган.[1]

Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, грамматиканинг синтаксис бўлимидаги сарф термини олинган. Сарф бундан ташқари араб грамматикасининг морфология қисмининг номи ҳам ҳисобланади.

Танвин эса араб изоҳли луғатларида овоз чиқариш, куйлаш деган маъноларни англатади. Бу икки маънога келиб чиқилган ҳолда исмнинг охирида сукунлик нуннинг жарангдор товушни ва танвинни талаффуз қилинганда ҳосил бўладиган оҳангдор овозни танвин деб номланган.

 

Тўлиқ мақолани юклаб олиш (DOC)