أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Рўза ва рамазон, икки ҳайит ва зулҳижжа ойига оид ҳикматлар

Рўза ва рамазон, икки ҳайит ва зулҳижжа ойига оид ҳикматлар

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муқаддима

 Аллоҳ таоло инсонни икки олам орасида яратди. Уларнинг биринчиси руҳоният олами бўлиб, улар фаришталар оламидир. Чунки фаришталар овқат емайдилар, ичимлик ичмайдилар, Аллоҳ буюрган нарсага осийлик қилмайдилар ва буюрилган нарсани амалга оширадилар.

 

Иккинчиси моддият олами бўлиб, у тилсиз ҳайвонлар оламидир. Ҳайвонларда еб‑ичиш ва лаззат олишдан бошқа ғам йўқ.

Инсон эса ушбу икки оламнинг ўртасидадир. Чунки, Аллоҳ таоло уни икки табақа оламда яратган.

Инсонда ақл ва руҳ бор. Ана шу икки нарса орқали у аброр фаришталар мавқеъсига кўтарилади.

Инсонда тана ва шаҳват бор. Инсон бу иккиси сабабли ҳайвон даражасига тушиб қолади.

Инсон ушбу икки мувозанатни сақлаб, руҳоният олами ва моддият олами орасида мос бўлиб яшаса, у яхшилик узра ҳаёт кечиради. Агар бирини ҳаққини иккинчиси ҳаққига тажовуз қилган ҳолда яшаса, мувозанат бузилиб, Аллоҳ инсонни вакил қилган мажбурияти издан чиқади. Чунки, Аллоҳ инсонни ердаги халифаси этиб таъйинлаб, ер куррасини обод қилишга ва уни ибодат билан зийнатлашга масъул қилган. Исломнинг вазифаси ушбу мувозанатни сақлаб, энг афзал бўлган йўлга йўналтиришдир. Инсон бу билан гўёки фаришталардек тоат‑ибодатда яшаб, нафсига қарши курашиб, нажот ва яхшиликка эришади.

Рўза, инсонни ерда туриб руҳоният оламига етказувчи муҳим ибодатлардан биридир. Чунки инсон рўза тутиш билан инсондаги моддий шаҳватдан халос бўлиб, нафсида йўқотган фаоллик, ҳаракат ва қувватни тиклаб, иймоний ва руҳоний қувватини ошириб олади. Бу билан энди ҳаётдаги мўътадиллик ва мувозанатини ҳам тиклайди.

Рўзада инсон Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунган ҳолда шаҳватларидан тийилади. Бу нарса ўз‑ўзидан чегарада туришни, Аллоҳ буюрган нарсаларда тақвога яқинлашишни ва ман этган нарсалардан узоқлашишни таълим беради.

Шунингдек, ушбу ман қилиш инсондаги шаҳвоний ҳукмронликни бошқаради. Шунинг учун бу рўза инсонни гуноҳлардан мусаффо қилиб ушлаб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Рўза пардадир", деб айтганлар. Яъни, рўза шахс ёки жамиятни бузувчи нарсалардан сақловчидир.

Имом Ғаззолий "Иҳёу улумиддин", номли китобларида, рўзани, Аллоҳнинг душмани бўлмиш шайтоннинг енгувчи, деб атаганлар. Чунки шайтонни енгувчи воситаси шаҳватдир. Шаҳват эса овқат ва ичимлик ҳисобига кучаяди. Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта шайтон одам боласининг қон юрадиган жойида юради. Сизлар уни очлик билан сиқиб чиқаринглар", деб айтганлар.

Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуддан қилган ривоятда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деган».

Ушбу ҳадисдаги «никоҳга қодир бўл-са», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.

Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ёки маънавий жиҳатидан қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак.

Шу йўл билан улар шаҳватини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бошқа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади.

Рўза инсонга инсонлигини эслатади. Чунки инсон доим овқат ва ичимликка муҳтож бўлиб туради. Инсон қачонки башарий эҳтиёжи бўлган овқат ва ичимликдан ўзини тийса, ушбу нарсаларга нақадар муҳтож эканини ҳис қила бошлайди. Гўёки рўза инсоннинг заиф ва ҳожатманд эканини эслатиб, бошқаларга тажовуз қилишдан огоҳ этиб туради. Шахс ҳар қандай муҳитда яшамасин у баъзи зулм ва туғёнга дуч келади. Рўза тутганда нафсини қайта‑қайта овқат ва ичимликка муҳтож эканини ҳис қилдирса, у яна расо инсонга айлантираверади.

Агар биз рўзанинг фойдалари ва шахс ҳамда жамият олдидаги сирларини кузатсак ушбу улкан ибодат "абадий ахлоқ мактаби" эканини билиб бораверамиз. Ушбу мактабни кўплаб солиҳ ва фозил инсонлар битириб, ердаги Аллоҳнинг халифаси деган шарафга мушарраф бўлиб боришаверади.

Икки ҳайит ва зулҳижжага оид ҳикматларни ҳам рамазон ҳикматларидан кейин келтирдик.

Аллоҳ таоло:

«Албатта, Биз Сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик сўй», деган(Кавсар, 1—2).

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, албатта, у зотга қиёматда жаннатдаги Кавсар ҳовузини беражагини хабар қилмоқда.

«Кавсар» сўзи луғатда «кўп яхшиликлар» деган маънони ҳам англатади. Бу Аллоҳ таоло томонидан Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон, суннат, буюк шафоат, Мақоми Маҳмуд каби кўплаб яхшиликлар берилганига ишорат ҳамдир.

Кейин эса, Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни намоз ўқишга амр қилмоқда. Бу оятдаги намоз ийд намозидир. Чунки унинг орқасидан қурбонлик сўйишга ҳам амр келмоқда.

Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳабида ийд намозлари вожиб дейилган.

Ийди Фитр рамазон рўзаси тамом бўлгани муносабати ила хурсандчилик ва шукрни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.

Ийди Қурбон эса, ҳаж ибодатлари тамом бўлгани муносабати ила ва Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбон беришга тайёрликни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳақида:

«Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар.

Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу ҳадисда мазкур кунларда рўза тутиш ҳақида бевосита сўз юритилаётгани йўқ. Балки солиҳ амал қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафл рўза тутиш эса, энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.

 Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпроқ солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод, ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб амал эканлиги сабабидандир .

Демак, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўпроқ солиҳ амаллар қилишга уринмоғимиз лозим.

 

Анвар Аҳмад

 

 Китобни юклаб олиш

Ҳикматлар

Тасвирдаги ҳикматлар-6315

Тасвирдаги ҳикматлар-6315

Мактабда, қийин нарсани ёд олиш машаққатли деб таълим олган эдик. Ҳаётда эса қийин воқеъани унутиш...

Tuesday, 21 November 2017 16:52
Тасвирдаги ҳикматлар-6314

Тасвирдаги ҳикматлар-6314

Зулм – бунёдкорлик ва тараққиётни барбод қилишга чақирувчи жарчидир. Ибн Халдун.

Tuesday, 21 November 2017 16:51
Тасвирдаги ҳикматлар-6313

Тасвирдаги ҳикматлар-6313

Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар: 1. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта...

Tuesday, 21 November 2017 16:50
Тасвирдаги ҳикматлар-6312

Тасвирдаги ҳикматлар-6312

Ўзингни танҳоликда ҳис қилсанг қуйидаги оятни эсга сол: "Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз" (Қоф сураси,...

Tuesday, 21 November 2017 16:49
Тасвирдаги ҳикматлар-6311

Тасвирдаги ҳикматлар-6311

"Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират...

Tuesday, 21 November 2017 16:48
Тасвирдаги ҳикматлар-6310

Тасвирдаги ҳикматлар-6310

Сиз буни уддасидан чиқа олмайсан, деб айтишганида, сиздаги азму‑қарорни пучга чиқаришлари учун бирор кишига йўл...

Monday, 20 November 2017 15:48
Тасвирдаги ҳикматлар-6309

Тасвирдаги ҳикматлар-6309

Рост деб билган нарсам баъзиларни ғазабини келтирганини кўрганимда, жим туриш ҳикмат эканини ўргандим.

Monday, 20 November 2017 15:46
Тасвирдаги ҳикматлар-6308

Тасвирдаги ҳикматлар-6308

Аллоҳумма ағнинаа бил ъилми, ва заййиннаа билҳилми, ва акримнаа биттақваа ва жаммилнаа бил ъафияҳ. Маъноси: Аллоҳим!...

Monday, 20 November 2017 15:44

Ҳикматлар – саодатга етаклар

Ҳикматлар – саодатга етаклар 20 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 20 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

Ҳикматлар – саодатга етаклар 19 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 19 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

Ҳикматлар – саодатга етаклар 18 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 18 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

Ҳикматлар – саодатга етаклар 17 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 17 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]