أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Тасвирдаги ҳикматлар-5947

Ушбу сўзлар ҳақида бир фикрлаб кўрайлик!

Сиз очиқ жойга кирсангиз у ерда бир пештахтага: "Ичкарига кириш таъқиқланади, чунки бу ерга мина кўмилган", деб ёзилган бўлса, сиз ушбу лавҳани ёзган кишига нисбатан нафратланмайсиз, балки, унга раҳмат айтасиз. Демак, ушбу лавҳачадаги нарса сизнинг эркингизни чекловчи нарса эмас, балки, соғ‑омонда қолишингиз гаровидир. Шунингдек, шариат чегаралаб қўйган нарсани эркинлигини чекловчи деб қарайдиган киши билан шариат кўрсатмаси соғ‑омон юриши гарови деб қарайдиган киши орасида катта фарқ бор!

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]