أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

7. Калом

الكَلاَمُ
Калом (гап)


Сўзлардан тугал маъно ифода этадиган жумлалар тузилади. Булар калом (гап) дейилади.
Юқорида ўтилганлардан барча сўзлар уч тур: феъл, исм ва ҳарфдан ташқарига чиқмаслигини билиб олдик.
Маълумки, биз суҳбатлашаётганимизда биргина калимани талаффуз қилиш билан чекланмаймиз. Чунки, бир калимани талаффуз қилиш биз ифода қилмоқчи бўлган маъноларни тушунтиришга етарли бўлмайди. Балки, тушунтиришга етарли бўлиши учун талаффуз қилинадиган жумлада етарли мазмун ифода этадиган икки ёки ундан ортиқ сўзлардан тузилган жумла калом дейилади.
М: العِلْمُ نَافِعٌ (илм фойдалидир). الْجَهْلُ ضارٌّ (Илмсизлик зарардир).
Гап тузишда уч туркум сўзлар иштирок этиши шарт эмас.
Чунки, калом гоҳо фақат икки исмдан, М: عَلِيٌّ مُقْبِلٌ (Али келувчидир), баъзида эса бир феъл бир исмдан таркиб топади.
فَاضَ نَهْرٌ (Дарё тошди).
Феъл билан бошланган жумла феълий жумла дейилади. М: حَضَرَ الْمُعَلِّمُ (Ўқитувчи келди), يَحْضُرُ النَّاظِرُ (Нозир келяпти).
Исм билан бошланган жумла исмий жумла дейилади.
الأسْتَاذُ وَاقِفٌ (Устоз турибди), النَّاظِرُ يُفَتِّشُ (Нозир текширяпти).
Мана шундай бирор фикр ва мақсад англатиш учун бир неча калимадан қўшилиб ясалган сўзга араб тилида «калом» ёки «жумла», дейилади.
Бир жумлада энг озида икки калима бўлади. Бу икки калима иккиси ҳам исм бўлиши мумкин مَحْمُودٌ مُجْتَهِدٌ каби.
Бири феъл иккинчиси исм бўлиши ҳам мумкин نَامَ الوَلِيدُ каби.
Аммо феълларни ўзидан ёки ҳарфларнинг ўзидан жумла ясаб бўлмайди.

Ҳикматлар

Тасвирдаги ҳикматлар-6315

Тасвирдаги ҳикматлар-6315

Мактабда, қийин нарсани ёд олиш машаққатли деб таълим олган эдик. Ҳаётда эса қийин воқеъани унутиш...

Tuesday, 21 November 2017 16:52
Тасвирдаги ҳикматлар-6314

Тасвирдаги ҳикматлар-6314

Зулм – бунёдкорлик ва тараққиётни барбод қилишга чақирувчи жарчидир. Ибн Халдун.

Tuesday, 21 November 2017 16:51
Тасвирдаги ҳикматлар-6313

Тасвирдаги ҳикматлар-6313

Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар: 1. Ҳеч бўлмаса йилда бир марта...

Tuesday, 21 November 2017 16:50
Тасвирдаги ҳикматлар-6312

Тасвирдаги ҳикматлар-6312

Ўзингни танҳоликда ҳис қилсанг қуйидаги оятни эсга сол: "Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз" (Қоф сураси,...

Tuesday, 21 November 2017 16:49
Тасвирдаги ҳикматлар-6311

Тасвирдаги ҳикматлар-6311

"Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират...

Tuesday, 21 November 2017 16:48
Тасвирдаги ҳикматлар-6310

Тасвирдаги ҳикматлар-6310

Сиз буни уддасидан чиқа олмайсан, деб айтишганида, сиздаги азму‑қарорни пучга чиқаришлари учун бирор кишига йўл...

Monday, 20 November 2017 15:48
Тасвирдаги ҳикматлар-6309

Тасвирдаги ҳикматлар-6309

Рост деб билган нарсам баъзиларни ғазабини келтирганини кўрганимда, жим туриш ҳикмат эканини ўргандим.

Monday, 20 November 2017 15:46
Тасвирдаги ҳикматлар-6308

Тасвирдаги ҳикматлар-6308

Аллоҳумма ағнинаа бил ъилми, ва заййиннаа билҳилми, ва акримнаа биттақваа ва жаммилнаа бил ъафияҳ. Маъноси: Аллоҳим!...

Monday, 20 November 2017 15:44

Ҳикматлар – саодатга етаклар

Ҳикматлар – саодатга етаклар 20 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 20 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

Ҳикматлар – саодатга етаклар 19 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 19 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

Ҳикматлар – саодатга етаклар 18 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 18 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

Ҳикматлар – саодатга етаклар 17 китоб

Ҳикматлар – саодатга етаклар 17 китоб

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг ол...

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]