Тасвирдаги ҳикматлар-5517

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Мактабда қоровуллик қиладиган бир киши бўлиб, унинг саккиз фарзанди бор эди. Ойлиги тўрт минг лира бўлиб, у ҳеч вақога етмас эди. Мазкур камбағал бир хонали уйда яшар эди. Шаҳарнинг кўркам еридаги Майдон номли жойдан унга мерос тегиб қолди. Ушбу ер тўртбурчак ва шинам эди. Ушбу шаҳарнинг саховатли кишиларидан бири келиб, мазкур маҳаллада масжид қуришни истаб қолди. Ер масжид учун муносиб эди. У, ёрдамчиларидан бирини ушбу ерни сотиб олишга юборди. Охирги келишув уч ярим миллион лирага тўхтади. Ҳалиги саховатли киши ўша ерни кўриш учун келиб, унинг тўртбурчак ва муносиб эканидан лол қолди. Унинг нархи ҳам маъқул эди. У чек қоғозини очиб, икки миллион лира ёзиб, қоровул кимсага узатди. У киши ўта камбағал бўлиб, саккиз фарзанд билан бир хонали уйда яшар эди. Уни топган тўрт минг лира пули нонга ҳам етиб‑етмас эди. Қоровул: "Келишилган пулнинг қолгани қани?" деди. Саховатли киши: "Битимдан кейин бераман", деди. Қоровул: "Қанақа битим?" деган эди, саховатли киши: "Вақф идорасига бориб, сизга тегишли бўлган ушбу ерни масжидга топширишингизга ҳақидаги розилик қоғозини олиб келасиз, шундагина сизга қолган маблағни берамиз", деди. Шунда қоровул: "Ҳали мен масжид қуриладиган ерни сотаманми? Мен бу ишни амалга оширишда Аллоҳдан уяламан. Мен ўзим бу ерни Аллоҳга беришда бошқалардан кўра ҳақлироқман", деб айтди.

Ҳозирда ушбу жойда масжид қурилган. У масжиддаги минора минтақадаги энг узун миноралардан биридир.