Тасвирдаги ҳикматлар-5508

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ёш бола атрофидаги овозлардан таъсирланади. Айниқса, катталарни бир‑бирига нисбатан бақир‑чақир қилганини эшитса, ундан таъсирланиб, хавфсираб, одамови бўлиб қолади. Энди агар катталар у болага нисбатан бақир‑чақир қилиб, уни койиб, ҳатто урушса ёки хорлашса нима бўлишини бир ўйлаб кўринг!