Тасвирдаги ҳикматлар-5502

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги бало‑офатлардан паноҳ тилардилар:

Аллоҳумма инний аъзу бика минал ҳамми, вал ҳазани, вал ъажзи, вал касали, вал жубни, вал бухли, вал ҳароми, ва ғалабатид дайни, ва қаҳрир рижоли, валқасвати, вал ғафлати, вал ъайлати, ваз зиллати, вал масканати. Ва аъузу бика минал фақри, вал куфри, ваш ширки, вал фусуқи, ваш шиқоқи, ван нифоқи, ва су`ил ахлоқи, вас сумъати, вар риё`и. Ва аъузу бика минас сомами вал баками, валжунуни, валжузоми, вал бароси, ва саййи`ил асқоми.

Маъноси: Аллоҳим! Сенинг номинг билан ғам‑ғуссадан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қарз ғолиб келишидан, кишиларнинг қаҳридан, тошбағирликдан, ғофилликдан, етишмовчиликдан, хорликдан, ҳеч вақосиз қолишдан, камбағалликдан, куфрдан, ширкдан, фосиқликдан, бахтсизликдан, нифоқдан, ёмон ахлоқдан, ном чиқаришдан, риёкорликдан, карликдан, дудуқликдан, жинниликдан, моховликдан, песликдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.