Тасвирдаги ҳикматлар-5393

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Уйингда, ишхонангда, оила аъзоларинг ичида, қўшнилар орасида ёки дўстлар даврасида намоз ўқимайдиганлар бўлсаю, сен уларни намоз ўқишга буюрмасанг оқибати ёмон бўлиши ҳақида қуйидаги сўзларда айтилган.

Абу Халлод: "Бир жамоа намозни енгил санаб, ўқимайдиганларни олдига солиб, қўлидан намозга етакламаса, уларнинг энг биринчи қўлдан бой берадиган нарсалари ризқлари камайишдан бошланади", деб айтдилар.